Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош оғриғини дори-дармонсиз енгиш усуллари

Бош оғриғини дори-дармонсиз енгиш усуллари

Кутилмаганда бошингиз оғриб қолса, хона ҳароратигача илитилган 1 стакан сув ичинг. Организмдаги сувсизланиш туфайли бош соҳасида оғриқ қўзғалиши мумкин.

Кофеин ҳам бош оғриғида асқотади. Аммо қон босими юқори бўлганлар учун бир финжон қаҳва кифоя.

Узум, олхўри ёки клюква таркибида яллиғланишга қарши бирикмалар ҳамда антиоксидантлар бор. Оғриқ кузатилганида бир шингил узум, бир ҳовуч олхўри ёки клюква мевасидан ейиш, худди оғриқсизлантирувчи препарат қабул қилишдек таъсир қилади.

Баъзан бошдаги оғриқ қонда қанд миқдорининг камайиб кетгани сабабли ҳам юз бериши мумкин. Бунда сизга бир ўрам аччиқ шоколад ёки бир ликопча сули ёрмасидан тайёрланган егулик ёрдам беради.

В 12 витаминига бой бўлган кўкатлар толиқиш асоратида келиб чиқадиган бош оғриғига даво саналади. Барра кўкатлардан салат тайёрлаб, кунора истеъмол қилсангиз бош оғриғи безовта қилмайди.

Бодринг ва тарвуз ўзида суюқлик миқдорини мужассам этган полиз экинлари ҳисобланади. Оғриқ юзага келганида иккита бодринг ёки бир тилим тарвуз айни муддао.

Кескин бош оғриғида нам сочиқни энса соҳасига қўйиб, 8-9 дақиқа ушлаб туриш фойда бериши мумкин. Муолажадан сўнг бўйиннинг бош билан туташган қисмини енгил уқалаш лозим.

Киритилди: 06:30 04.09.2019. Ўқилди: 2506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!