Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бош мураббийнинг алмаштирилиши "МЮ"га 20 миллион фунтдан ортиқ зарар кетирди

Бош мураббийнинг алмаштирилиши "МЮ"га 20 миллион фунтдан ортиқ зарар кетирди

Режасиз бошқарувчи ўзгариши бу мавсумда "Манчестер Юнайтед"га 21 миллион фунт стерлингдан кўпроқ зарар келтирди.

28 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” Эрик Тен Хагни истеъфога чиқарганини эълон қилди ва тез орада унинг ўрнига “Спортинг” устози Рубен Аморим таклиф қилинди.

Ўтган куни "Манчестер Юнайтед" ҳар чораклик молиявий ҳисоботини эълон қилди, шундан келиб чиқадики, Тен Хаг ва унинг ёрдамчиларининг ишдан бўшатилиши клубга 10,4 миллион фунт стерлингга тушди.

"МЮ" Аморим ва унинг мураббийлар штаби аъзолари учун "Спортинг"га яна 11 миллион фунт товон пули тўлаган, дея хабар беради журналист Бен Жейкобс.

Шу тариқа, бош мураббийнинг ўзгариши "Манчестер Юнайтед"га 21,4 миллион фунт стерлингга тушди. Агар клуб ўтган ёзда Тен Хаг билан шартномани узайтириш қарори бўлмаганида, бу миқдор сезиларли даражада камроқ бўларди.

Киритилди: Бугун 14:22. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!