Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша Украинага қўшин юборишни истисно қилмаяпти

A A A
Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша Украинага қўшин юборишни истисно қилмаяпти

Der Spiegel'га кўра, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша, агар Россия қўшинлари Ғарбнинг суст ёрдами туфайли шарқий фронтда стратегик муваффақиятга эришса, Украинага қўшин юборишни истисно қилмаяпти.

Мақолада ёзилишича, ўтган ҳафта Таллиндаги конференция арафасида Болтиқбўйи мамлакатлари депутатлари Германия вакилларини "Берлиннинг сиёсати оқибатлари ҳақида огоҳлантирган".

"Агар Ғарб Киевга бепарволик билан ёрдам бераётганлиги оқибатида Россия Федерацияси Украина шарқида стратегик муваффақиятга эришса, вазият сезиларли даражада ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолатда Болтиқбўйи давлатлари ва Полша рус қўшинлари ўз чегараларига келгунча кутиб ўтирмайди, улар ўз қўшинларини Украинага жўнатади", — дейилади мақолада.

Киритилди: 14:34 27.05.2024. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!