Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Болтиқ денгизида Россия ҳарбий-денгиз флоти машғулотлари бошланди

 Болтиқ денгизида Россия ҳарбий-денгиз флоти машғулотлари бошланди

Россия ҳарбийлари Болтиқ денгизида режали машғулотларни бошлади, деб хабар берди Россия Ҳарбий-денгиз флотининг Болтиқ флоти матбуот хизмати “Интерфакс” агентлигига.

Машғулотларда 20 дан ортиқ ҳарбий кема, 25 га яқин самолёт ва вертолёт, ҳамда уч мингга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Машғулотларга Болтиқ флоти кучларидан ташқари, Шимолий флот, Ҳаво-космик кучлари авиацияси, Москва ва Ленинград ҳарбий округларининг кучлари ҳам жалб этилган.

Болтиқ флоти вакилларининг таъкидлашича, машғулотлардан мақсад вазиятни барқарор сақлаш ва флот кучларининг базаларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини машқ қилишдир.

Киритилди: 22:27 27.05.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!