Калининградда талабалар томонидан Болтиқ денгизи соҳилларига мингта тошдан иборат Қозоғистон байроғи ўрнатилди.
Қозоғистоннинг турли шаҳарларида туғилган етти нафар Россияда таҳсил олувчи йигит ва қиз 5 соат вақт сарфлади.
“Ушбу рамзий акция билан биз Ватанимиз Қозоғистонни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табрикламоқчимиз. Биз буни Россиянинг энг ғарбий нуқтасида халқларимиз – руслар ва қозоғистонликлар ўртасидаги дўстлик чегаралар ва масофалардан ташқарида эканлигини кўрсатиш учун қиламиз. Чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик мана шу гранит тошлардан ҳам мустаҳкамроқ”, - дейди Кант номидаги Болтиқбўйи федерал университети талабаси Нурсултон Киякбаев.
Донское қишлоғи яқинидаги Болтиқ денгизи қирғоғида Қозоғистон байроғини ўрнатиш учун 1072 тош ва беш соат керак бўлди.
Акцияда ИКБФУ талабаларидан ташқари, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг Ғарбий филиали талабалари ҳам иштирок этишди.