Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Боливия кучли сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Боливия кучли сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Боливия ҳукумати мамлакатни қамраб олган кучли сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Луис Арсе маълум қилди.

"Табиий офатлар бизни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур қилмоқда. Бугун биз тегишли фармонни эълон қилдик, у етказилган зарарга қарши курашда иштирок этган барча шахсларнинг ишини тезлаштиради", — деди Боливия президенти.

Арсе шунингдек, 2024 йил ноябрь ойидан буён мамлакатда табиий офат оқибатлари туфайли 51 киши ҳалок бўлгани, 8 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлигини маълум қилди. Шунингдек, 370 мингдан ортиқ оила жабр кўрди, 100 мингдан ортиқ фуқаро бошқа жойга кўчишга мажбур бўлди.

Унга кўра, республиканинг 9 вилоятидаги 209 та шаҳарга жиддий моддий зарар етказилган, 800 дан ортиқ уй вайрон бўлган. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга 4 мингдан ортиқ киши жалб қилинган. Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга аллақачон 234 тонна гуманитар ёрдам етказилган.

Ўтган ҳафта Боливия Сенати Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси тараққиёт банкидан тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 75 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Боливияда ёмғирли мавсум 2024 йилнинг ноябрида бошланди ва охирги кунларда вазият ёмонлашди. Баъзи маълумотларга кўра, бу сўнгги 40 йилдаги энг кучли ёғингарчиликдир.

Киритилди: 17:52 27.03.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!