Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Болгарияда GPS сигналининг ўчирилиши туфайли Еврокомиссия раҳбарининг самолёти қоғоз хариталар ёрдамида қўндирилди

Болгарияда GPS сигналининг ўчирилиши туфайли Еврокомиссия раҳбарининг самолёти қоғоз хариталар ёрдамида қўндирилди

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Болгариянинг Пловдив аэропортидаги GPS навигация тизимларига Россиянинг эҳтимолий ҳужуми сабабли, Урсула фон дер Ляйенни олиб кетаётган самолёт учувчилари қоғоз хариталардан фойдаланишга мажбур бўлган, дея хабар бермоқда газета.

Манбаларининг айтишича, GPS сигнали бутун аэропорт ҳудудида йўқолган ва бу “ташқи аралашув” натижасида юзага келганини таъкидлашган. Болгария ҳаво ҳаракати бошқармаси ҳам ҳодисани тасдиқлаган ва 2022 йил февралидан буён GPS сигналларини ўчириб қўйиш ҳолатлари ортиб бораётганини маълум қилган.

Россия билан чегарадош Болтиқбўйи мамлакатлари ҳам шундай ҳолатларни қайд этмоқда.

"Урсула фон дер Ляйен ҳозирда Европа Иттифоқига аъзо, Беларус ёки Россия билан умумий ташқи чегарага эга бўлган давлатларга сафар уюштирмоқда. Болгария ва Полшадан кейин у Литвага ташриф буюрган ва мамлакат президенти Гитанас Науседа билан биргаликда вертолётда Литва-Беларус чегарасини айланиб чиққан", дея хабар бермоқда FT.

Киритилди: 22:15 01.09.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!