Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Болаларни тиланчиликка жалб қилиш каби салбий ҳолатлар тизимли равишда таҳлилий ўрганилмоқда

Болаларни тиланчиликка жалб қилиш каби салбий ҳолатлар тизимли равишда таҳлилий ўрганилмоқда

Болалар омбудсмани Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида болаларни тиланчиликка жалб қилиш каби салбий ҳолатларни тизимли равишда таҳлилий ўрганиб бормоқда.


Ўрганишлар болани мазкур ғайриижтимоий фаолиятга жалб қилган айрим ота-оналар тиланчиликни мунтазам равишда ўзига касб қилиб олганлиги, айрим оилалар ижтимоий аҳволи оғирлиги ёки иккала ота-онанинг иш билан банд эмаслигини кўрсатмоқда.

Ачинарлиси, аниқланган кўп ҳолатларда тиланчиликка жалб қилинган болалар мажбурий бўлган умумий ўрта таълим доирасидан ташқарида қолган.
Бунга йўл қўйган ота-оналарга қонунда кўзда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Ўрганиш натижасида аниқланган болаларнинг келгусида такроран тиланчиликка жалб қилинишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ушбу оилаларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаш орқали уларнинг ижтимоий ёрдамга бўлган эҳтиёжини ўрганиш билан бир қаторда бу ота-оналарнинг болага ғамхўрлик кўрсатиши вазиятига ҳам баҳо беради.

Хусусан, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилалар мониторинги олиб борилиб, улар учун зарурий ижтимоий хизмат ҳамда ёрдамларни ташкил этиш, муҳими эса болаларнинг таълим
ҳуқуқини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Болалар омбудсмани болаларни турли шаклда эксплуатация қилинишини олдини олиш йўналишида мониторинг фаолиятини давом эттиради.

Киритилди: 15:15 02.05.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!