Барнаул шаҳридаги Докучаевода болалар сакраётган батут ёрилиб кетди. Натижада иккита бола жароҳат олди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шиширилган батут шу қадар куч билан ёрилиб кетганки, қизлар тўсиқ устидан трамвай релслари устига тушган.
Болаларнинг аҳволи оғир, деб ёзади "Федерал Пресс". Воқеа жойига Тергов қўмитаси ходимлари етиб келишган.
Тахминларга кўра, батут ҳаво босимига дош бера олмаган.