“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6275-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра:
👉 Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди;
👉 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.
🔰 Болалар омбудсмани:
👉 ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан беш йил муддатга сайланади.
💼 Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.
➡️ Фармонга кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.
🔘 Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:
➖ Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
➖ туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари.
☑️ Вазирлар Маҳкамаси шўъбаси ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг ҳудудий тузилмаларига ишга биринчи навбатда “психология”, “юриспруденция” ва “ижтимоий иш” соҳалари бўйича олий маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.