Бугун 23 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Болалар нафақалари ва моддий ёрдам учун 10 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Болалар нафақалари ва моддий ёрдам учун 10 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

2024 йилги Давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий соҳа харажатларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш учун 10 триллион сўмдан ортиқ, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналарга нафақалар тўлаш учун 3,6 триллион сўмдан ортиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга нафақалар учун эса 2,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маромига етказилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида мазкур лойиҳа кўриб чиқилар экан, депутатлар партия мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳа харажатларига алоҳида тўхталдилар.

Жумладан, фракция аъзолари 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлаш, аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида акс этаётганини эътироф этдилар. Давлат бюджети лойиҳасидаги аксарият маблағлар бевосита фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш учун йўналтирилаётганига эътибор қаратдилар. Бу борада кўзда тутилаётган мақсадлар партия дастурий вазифаларига ҳамоҳанг ва электорат манфаатларига дахлдор эканлигини қайд этиб, яна бир қатор таклифларни ўртага ташладилар.

Шунингдек, фракция аъзолари Давлат бюджетининг парламентда қонун сифатида тасдиқланиши давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш билан боғлиқ катта масъулият эканини таъкидлаб, унинг ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш лозимлигини қайд этишди. Қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Киритилди: 22:21 20.11.2023. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!