Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болалар дод-фарёди: Ғазода фаластинлик болалар тинчлик талаби билан митинг ўтказди

Болалар дод-фарёди: Ғазода фаластинлик болалар тинчлик талаби билан митинг ўтказди

Блокадаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр ал-Балоҳ шаҳрида фаластинлик болалар тинчлик талаби билан митинг ўтказилди.

Ўнлаб болалар Ал-Ақса шаҳидлари касалхонаси олдида тўпланиб, мактабга қайтиш имкониятига эга бўлишларини талаб қилишди.

Акцияни бир гуруҳ фаластинлик фаоллар ташкил қилган. Болалар шифохонага «Таълим – бизнинг ҳуқуқимиз, бизга ўқиш имконияти берилишини талаб қиламиз», «Биз тинчлик ва хавфсизликда яшашни хоҳлаймиз» ёзувлари ёзилган плакатлар билан келишди.

“Биз дунёдаги бошқа болалар каби тинчлик ва хавфсизликда яшашни, уйимизга, мактабларимизга қайтишни истаймиз. Нега улар бизнинг ҳаётимизни бузишди? Биз тинч яшашга лойиқ эмасмидик? - деди тўққиз ёшли Иймон.

Қиз Исроил Ғазода бегуноҳ одамларни ўлдираётганига эътибор қаратди. Иймон дунё давлатларини Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга чақирди, токи болалар ўзларининг эски яхши ҳаётларига, уйларига қайтишлари ва бошқа болалар каби эркинликка эришишлари мумкин.

Тадбир доирасида болалар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Киритилди: 20:56 11.05.2024. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!