Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Болага зўравонлик видеоси тарқалди – Сирдарё ИИБ воқеага муносабат билдирди

Болага зўравонлик видеоси тарқалди – Сирдарё ИИБ воқеага муносабат билдирди

Жорий йилнинг 10 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида эркак ёш болага куч ишлатгани акс этган видеотасвирлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ўрганилган. Ўрганишлар давомида видеотасвирдаги ҳолат иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилиб, қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:54 10.05.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!