— Мен 2 ёшли фарзандим билан чет элга боришим керак. Ёш болаларга хорижга чиқиш паспортини олиш тартиби, паспортни қанча муддатга берилиши, қанча тўлов қилишим кераклиги хақида тушунтириб берсангиз...
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига асосан, хорижга чиқиш биометрик паспортлари қуйидаги муддатларга берилади:
✔️ 1 ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга, 1-16 ёшгача болаларга – 5 йилга, 16 ёшдан ошганларга – 10 йилга муддатга берилади.
✔️ Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирганлик учун, тўловлар микдори:
➖ 16 ёшгача болаларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80% миқдорида;
➖ 16 ёшдан катталарга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 120% миқдорида.
Вояга етмаган болаларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлашитириш учун ота-онанинг ёзма розилиги шарт.
Тўловлар миқдори Ўзбекистон Републикасида ўрнатилган базавий хисоблаш миқдоридан келиб чикади, хозирги кунда бу – 223.000 сўмни ташкил қилади.
Саволга “Мадад” ННТнинг Наманган вилояти Чуст туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Шавкат Фозилов жавоб берди.