Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман ўзи ким❔

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман ўзи ким❔

«Омбудсман» сўзи швед тилидан олинган бўлиб, «Омбудс» - ҳуқуқни ҳимоя қилувчи, «ман» эса инсон, яъни «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи» деган маънони англатади.

Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман лавозими биринчи бўлиб Норвегияда 🇳🇴1981 йилда таъсис этилган. Бугунги кунда болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман институтлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолият юритади. Ўзбекистонда Болалар омбудсмани алоҳида мустақил институт сифатида 2021 йилда жорий этилган.

Болалар Омбудсмани болаларга оид қарорлар қабул ваколатига эга давлат органлари ва бошқа муассасалар ўз фаолиятини энг аввало бола манфаатлари устунлигидан келиб чиқиб олиб бориши устидан мониторинг қилади. Бунда у мустақил равишда боланинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини таъминланиши ҳолати юзасидан парламент назоратини олиб боради☑️.

Киритилди: 15:37 30.01.2024. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!