Озарбайжон пойтахти Бокуда, Сурия президенти Аҳмад ал-Шаранинг ташрифи доирасида Сурия ва Исроил расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Al Arabiya агентлиги Дамашқдаги дипломатик манбаларга таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, учрашув 12 июль, шанба куни бўлиб ўтган.
Манбанинг айтишича, учрашув ал-Шаранинг расмий ташрифи доирасида ташкил этилган бўлиб, Сурия ва Исроил ўртасидаги ҳозирги вазият, хусусан, Исроилнинг Суриядаги сўнгги ҳарбий иштироки муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, Аҳмад ал-Шара ушбу учрашувда бевосита иштирок этмаган.
Учрашув мазмуни ва натижалари бўйича ҳозирча расмий изоҳ берилмади.