Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

Боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кечаги баҳсларда вакилларимиздан Мафтуна Мусурмонова, Фирузжон Саъдуллаев, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Ҳусан Қаҳҳоровлар ўз вазн тоифаларида ғалабага эришди ва медаллар учун баҳсларга киришадиган бўлди.

Бугун чемпионатда чорак финал баҳслари ўтказилади. Унда 6 нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Унда Ҳикматилло Ўлмасов – Алик Кишоян (Арманистон),

Акбар Аҳмадов – Муҳаммад Месбаҳи (Эрон), Руслан Эсанов – Саҳил (Ҳиндистон), Ислом Салиҳов – Аббас Гарсҳасби (Эрон), Севара Маматова – Река Варга (Венгрия), Райҳона Қурбонбоева – Аканша Фаласвал (Ҳиндистон) ўртасида жанглар ўтказилади.

Киритилди: 12:13 30.11.2023. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!