Промоутер Эдди Хирн яримоғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ҳамда собиқ чемпион Дмитрий Бивол ўртасидаги иккинчи жанг қачон ўтказилиши мумкинлигини айтди.
Хирннинг сўзларига кўра, боксчилар 22 февраль куни Саудия Арабистонида ўзаро реванш жангини ўтказиши мумкин.
"Уларнинг биринчи жанги жуда рақобатли ва сифатли бўлди. Лекин шахсан мен ҳалигача Бивол мутлақ жаҳон чемпиони бўлиши кераклигига ишонаман", дея жанг санасига муносабат билдирган Хирн.
Эслатиб ўтамиз, Бивол ва Бетербиев ўртасидаги биринчи жанг октябрь ойида бўлиб ўтганди. Ўша жангда Бетербиев очколар ҳисоби бўйича ғолиб деб топилган ва ҳакамларнинг бу қарори кўплаб эътирозларга сабаб бўлган эди.