Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Юк кузатув ҳужжатларига кўра, мазкур вагонда кафел ва музлатгич маҳсулотлари ташилаётгани кўрсатилган эди. Бироқ божхона кўриги давомида бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Текширув натижасида, “уддабурон” шахслар томонидан кафел ва музлатгичлар орасига яширин тарзда жойлаштирилган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 5 миллиард 250 миллион сўмлик 349 900 қути ноқонуний сигарет маҳсулотлари топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.