Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.
Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Божхона институти – олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.
Институтда, ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи
ва юрист мутахассисликлари тайёрланади, ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.
Божхона институтида ўқиш даври бир куни бир кунга божхона органларида хизмат қилганлик даврига қўшилади.
БОЖХОНА ИНСТИТУТИГА: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга, ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшгатўладиган ҳамда 23 ёшда бўлган фуқаролар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили
18 ёшга тўладиган ҳамда 25 ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодлар: Дастлабки ва Махсус касбий танлов босқичларидан ўтказилади.
Нормзодлар танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида» Низом орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.
Номзодлар ва уларнинг ота-оналари қўшимча маълумот олиш учун
55-502-86-30 (ички 41-15, 41-18) рақамлари орқали Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шуъбасига мурожаат этишлари мумкин.
Ариза топшириш учун: «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комлексининг манзили – Тошкент шаҳри Сирғали тумани Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти, мўлжал:Тошкент халқаро аэропорти ёнида. Автобуслар: 11, 40, 45, 47, 61, 67, 76, 77, 94.