Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

БМТнинг янги бош котиби ким бўлади?

БМТнинг янги бош котиби ким бўлади?

Гайана вакили Каролин Родригес-Биркетт БМТ бош котиби лавозими учун ўтказилаётган норасмий овоз беришда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ёпиқ тартибдаги овоз беришда БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ҳар бир номзодга «қўллаб-қувватлайман», «қўллаб-қувватламайман» ёки «бетарафман» деган баҳо беради. Натижалар расман эълон қилинмайди.

Хавфсизлик Кенгаши якунда БМТ Бош Ассамблеясига номзод тавсия қилади ва Бош Ассамблея уни расман бош котиб этиб тайинлайди.

Амалдаги бош котиб Антониу Гутерришнинг ваколати декабрда тугайди. Лавозимга Родригес-Биркеттдан ташқари Мишель Бачелет, Рафаэль Гросси, Ребека Гринспан, Маки Саль ва Мария Фернанда Эспиноса ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:46. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!