Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ тинчликпарвар кучлари Европа Иттифоқидан Исроилга босим ўтказишни сўради

БМТ тинчликпарвар кучлари Европа Иттифоқидан Исроилга босим ўтказишни сўради

Бугун Европа Иттифоқининг 16 давлати вакиллари Франция ва Италия томонидан БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари (УНИФИЛ) билан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди. УНИФИЛ вакиллари Европа Иттифоқини Исроилга сиёсий ва дипломатик босим ўтказишга чақирди.

«Учрашувда юзага келган яна бир муҳим жиҳат, бундан кейин ҳеч қандай ҳодисалар юз бермаслиги учун Исроилга максимал даражада сиёсий ва дипломатик босим ўтказишга бўлган умумий истак бўлди», — дейилади Италия ТИВ баёнотида.

👨‍⚕️Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Исроил босқинидан кейин Ливандаги тиббиёт муассасаларини ҳимоя қилишга чақирди.

«ЖССТ соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳужумларни тўхтатишга чақиради», дейилади БМТ агентлиги баёнотида. «Оғир бомбардимонлар сони ортиб бораётган соғлиқни сақлаш муассасаларини ёпишга мажбур қилмоқда, айниқса Ливан жанубида.»

🏥 Расмий маълумотларга кўра, Исроил агрессияси Ливандаги 13 касалхонани тўлиқ ёки қисман ишдан чиқарган. Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас ал-Абяд: «Исроил босқинчи режими илгари Ғазода қилган ишини Байрутда ҳам такрорламоқда». «Булар тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар.»

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!