Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда БМТ иштирок этмади.
Бу ҳақда БМТ бош котиби матбуот котиби ёрдамчиси Стефани Тремблей маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина ўртасидаги давом этаётган можаро юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда иштирок этаётган давлатлар орасида АҚШ ва Туркия бўлса-да, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) музокараларда иштирок этмади: "Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида БМТга воситачилик сўрови бўлмади. Яъни БМТ жараёнга аралашмайди", - деди Тремблей.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди.