Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Исроилнинг Сурияга берган зарбаларини қоралади, фақат қоралапти, чора кўра олмаяпти

БМТ Исроилнинг Сурияга берган зарбаларини қоралади, фақат қоралапти, чора кўра олмаяпти

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Сурия ҳудудига ҳаво ҳужумларини қоралайди, Араб Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишни тўхтатишга чақиради.

Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбарининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.

"Бош котиб Исроилнинг Ас-Сувайда ва Сурия пойтахти Дамашққа ҳаво ҳужумлари кучаяётганини, шунингдек, Исроил армияси кучларининг Голан тепаликларида қайта жойлаштирилиши ҳақида хабар берилганини қоралайди. У Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай қоидабузарликларни зудлик билан тўхтатишга чақиради", - деди БМТ Бош котиби.

Киритилди: 08:40 17.07.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!