БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, глобал исиш 1,5°C даражадан ошса, бутун дунёда очарчилик, табиий офатлар ва инсонларнинг мажбурий кўчирилиши ортиши аниқ.
"Бу кўпроқ иссиқлик ва очлик, кўпроқ офатлар ва кўчишни англатади," — деди Гутерриш COP30 конференциясида.
Бош котибнинг сўзларига кўра, агар ҳозирдан қатъий чоралар кўрилмаса, бу ўсиш инсоният учун катта хавф туғдиради. Иқлимга оид барқарор ҳаракатлар "аниқ етарли эмас" ва тез ҳаракат қилмаслик ко‘пчилик учун ҳалокатга олиб келади.
Гутерриш ривожланган давлатларнинг 2035 йилгача ҳар йили камида 300 миллиард доллар ажратиши кераклигини эслатди ва мамлакатларни 1,5°C чегараси учун ҳаракат қилишга чақирди.