Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Турк Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳарбий ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа кўра «ваҳшийлик жинояти» ва «инсониятга қарши жиноят» сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтган эди.
Колорадо университетининг ҳуқуқ профессори Вади Саиднинг сўзларига кўра, бу шарҳлар «ҳуқуқий аҳамиятга эга».
«У вазият қанчалик жиддийлашганини кўрсатмоқда... Айни пайтда бу баёнотни айтиши воқеалар қанчалик хавфли бўлиб қолганини, Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари қанчалик хавфли бўлганини кўрсатмоқда», деди Саид Ал-Жазира телеканалига.
Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон май ойида суд судьяларидан Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ва Мудофаа вазири Ёав Галлантни уруш жиноятларида айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраган эди.
Аммо Туркнинг «инсониятга қарши жиноятлар»га ишора қилиши вазиятни янги босқичга олиб чиқади, чунки «булар тинч аҳолига қарши кампаниянинг бир турини ... тинч аҳолига қарши кенг кўламли ёки тизимли ҳужумни кўрсатадиган маънода янада жиддийроқдир».