Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

A A A
БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татьяна Молчан билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Татьяна Молчан мамлакатимизнинг кейинги йилларда иқтисодий соҳада эришган ютуқлари, икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини юқори баҳолади. "Мен ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо, инновациялар, энергетика, экология, статистика ва бошқа соҳаларни ривожлантириш каби жуда яқин ҳамкорликни юксак қадрлайман", деди у.

ЕИК ижрочи котиби Комиссия Ўзбекистонни ўз ваколатлари доирасидаги барча соҳаларда қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ўзаро манфаатли ишларнинг кўплаб йўналишлари, жумладан, давлат-хусусий шериклик, барқарор қўшилган қиймат занжири, инновациялар ва бошқа соҳалардаги ишларнинг натижалари алоҳида таъкидланди.

Татьяна Молчан, шунингдек, 2024 йил 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишини ва ташриф давомида республика вазирлик ҳамда идораларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор учрашувлар ўтказишини билдирди.

Киритилди: 18:06 15.04.2024. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!