Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ экспертлари дунё давлатларини Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди

БМТ экспертлари дунё давлатларини Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди

Экспертлар Исроилнинг Ливанга ҳужумларини қоралаб, уларни ноқонуний деб баҳолади. 8 апрел куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) томонидан Ливанга амалга оширилган кенг кўламли зарбалар оқибатида 350 дан ортиқ одам, жумладан 30 нафар бола ҳалок бўлганди. 15 апрел куни уюштирган ҳужумларда эса камида 16 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар фелдшер ҳам бор.

"Бу ҳужумлар Исроилнинг ўз-ўзини ҳимоя қилишини англатмайди. Бу БМТ Низомини очиқдан-очиқ бузиш, тинчликка қаратилган ҳаракатларни қасддан издан чиқариш ва БМТга асосланган халқаро тартибни ҳақорат қилишдир", дейилади экспертлар баёнотида.

Улар Исроилни Ливанга қарши барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Шунингдек, БМТга аъзо давлатларни “халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқлари жиддий бузилганига оид ишончли далиллар бор” пайтда Исроилга қурол етказишни тўхтатишни талаб қилди.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!