Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ: Дон йўлаги бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда

БМТ: Дон йўлаги бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда

Дон шартномасини узайтириш бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси матбуот хизмати раҳбари Алессандра Велуччи "Анадолу"га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ ғалла бўйича келишувнинг амал қилиши ва “қадоқланиши”ни сақлаб қолиш масаласи бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган чораларни кўришга тайёр.

Бу масала бўйича аллақачон айтилган баёнотларга қўшимча қилишнинг ҳозирча имкони йўқ, деди Велуччи.

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко аввалроқ дон бўйича келишув 60 кунга узайтирилганини айтган эди.

Шу билан бирга, Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Туркия ва БМТ воситачилигида 2022 йил 22-июлда тузилган Қора денгиз дон ташаббуси доирасида портлардан 24 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини маълум қилди.

Киритилди: 13:33 15.03.2023. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!