Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

БМТ Бош котиби вакили: АҚШ ва Европа Иттифоқида исломофобия кучаймоқда

БМТ Бош котиби вакили: АҚШ ва Европа Иттифоқида исломофобия кучаймоқда

Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ва АҚШ пойтахтларида исломофобия кучаймоқда, шунинг учун БМТнинг вазифаси Ислом динининг моҳиятини тушунтиришдан иборат.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг цивилизациялар алянси бўйича олий вакили Мигел Анхел Моратинос ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

"Европа Иттифоқининг йирик пойтахтларида ва ҳатто Қўшма Штатларда исломофобия кучаймоқда. Нега? Чунки Ислом нималиги ҳақида билим етишмайди. Ҳаддан ташқари манипуляция, тушунмовчилик", - деди у.

Яқинда БМТ Бош котиби томонидан исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакил этиб тайинланган Моратиноснинг айтишича, унинг вазифаси барча йирик томонлар билан Ислом нималигини тушунтиришда ишлашдир.

"Ислом насронийлик ёки яҳудийлик каби эътиқоддир. Бу ички маънавиятга йўл", - дея таъкидлади у.

Киритилди: 21:07 23.05.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!