Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«БМТ Бош котиби қотил билан қўл бериб кўришди”: Гутерриш Россияда нима қилди?

«БМТ Бош котиби қотил билан қўл бериб кўришди”: Гутерриш Россияда нима қилди?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Россиянинг Украинага бостириб кириши БМТ низомини «бузиш» эканини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россияга учиб, у ерда икки йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор Путин билан учрашди.

У Путинга Украинадаги урушни тугатиш учун БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларига мувофиқ «адолатли тинчлик» зарурлигини айтди.

«Бош котиб Россиянинг Украинага бостириб кириши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми ва халқаро ҳуқуқни бузганлиги ҳақидаги ўз позициясини яна бир бор таъкидлади», деди БМТ раҳбари матбуот котиби.

Гутерришнинг сафари Украинанинг ғазабига сабаб бўлди ва унинг Ташқи ишлар вазирлиги буни »тинчлик ишини илгари сурмайдиган нотўғри танлов" деб атади.

Учрашувни россиялик мухолифатчи , марҳум антикоррупция фаоли Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная ҳам танқид қилди.

«Урушнинг учинчи йили, БМТ Бош котиби қотил билан қўл бериб кўришди», деди у ижтимоий тармоқда.

Киритилди: 18:00 27.10.2024. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!