БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларидан ҳайратда, дейилади БМТ баёнотида.
Гутерриш ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга, инсонпарварлик ёрдамини тўсиқсиз тиклашга ва қолган гаровга олинганларни шартсиз озод қилишга чақирмоқда.
Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, ҳужумлар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШнинг сулҳни узайтириш ва гаровга олинганларни озод қилиш режасини қабул қилишдан бош тортгани учун давом этмоқда.
Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни эрталаб Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 326 нафарга етганини маълум қилди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ 1 март куни расман якунланди, бироқ воситачилар Ғазодаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларни давом эттиришга томонларни жалб қилишга уринишлари туфайли жанглар қайта бошланмади. Бироқ, Исроил сувни чучуклаштирувчи қурилмага электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди ва анклавга гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машиналари киришини тўхтатди.