Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Bloomberg: Бир қатор иттифоқчилар Украинанинг NATO'га таклиф қилинишини қўллаб-қувватлади

Bloomberg: Бир қатор иттифоқчилар Украинанинг NATO'га таклиф қилинишини қўллаб-қувватлади

Нашрнинг ёзишича, Шолц бунга қарши. "Уруш бундан ҳам катта фалокатга айланмаслиги керак", дея фикр билдирмоқда Германия канцлери.

Украинанинг альянсга тезроқ қўшилиши Володимир Зеленскийнинг 16 октябр куни эълон қилган “ғалаба режаси”нинг бандларидан биридир. Киевнинг баъзи иттифоқчилари бу таклифдан Кремлга потенциал босим дастаги сифатида фойдаланишга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, Германия канцлери Олаф Шолц нафақат Украинанинг NATO'га киришига, балки узоқ масофали қуроллар етказиб берилишига ҳам қарши.

"Биз Украинани имкон борича қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, биз NATO'нинг уруш иштирокчисига айланмаслигига, бу уруш ҳозиргидан ҳам каттароқ фалокатга айланиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз зарур", — деди Шолц.

Киритилди: 14:50 19.10.2024. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!