Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Блогер аёл ўзининг кичик ёшдаги ўғли ва жиянини ўзаро уриштирди

Блогер аёл ўзининг кичик ёшдаги ўғли ва жиянини ўзаро уриштирди

Ижтимоий тармоқларда аёл кичик ёшдаги болаларни ўзаро уриштираётгани акс этган видео тарқалди.

📌 Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, унга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни Ички ишлар вазирлигига тегишли сўров юборилди.

🔍 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ИИБ маълумотларига кўра, блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро А.Г. (1993 йилда туғилган) 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш вақтида ўзининг кичик ёшдаги ўғли ва жиянини гўёки ҳазиллашиб ўзаро уриштирган ва бу ҳолат акс этган видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган.

⚖️ Кеча, 15 июль куни фуқаро Г.А. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси — болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаслик — билан жавобгарликка тортилди.

👨‍👩‍👧 Ҳозирда мазкур оила тегишли мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинди.

❗Боланинг тарбияси учун биринчи навбатда ота-она масъул. Фарзанди учун шахсий намуна бўлиш ўрнига, уни тажовузкор хулқ ва шафқатсизликка ундаётган ота-оналарнинг ўзи афсуски, тарбияга муҳтож. Бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш — жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги вазифадир. Зеро, бола — давлат ва қонун ҳимоясида.

Киритилди: 19:59 16.07.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!