АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми телефон орқали суҳбатда Украинага ҳарбий ёрдамни оширишни муҳокама қилди.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтью Миллер ёзма баёнотида маълум қилинган.
Унинг сўзларига кўра, “Украина масаласида улар ҳарбий ёрдамни ошириш зарурлигини муҳокама қилишган”.
Икки давлат дипломатик идоралари раҳбарлари, шунингдек, Суриядаги вазият ва “АҚШ ва минтақа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланадиган, ўтиш жараёни ва янги ҳукуматни шакллантириш жараёнида риоя қилиниши лозим бўлган тамойиллар” ҳақида гапирди.
Блинкен “АҚШ Сурия халқи томонидан сайланадиган масъулиятли ва вакиллик Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлади”.
Аввалроқ СНН манбаларга таяниб, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти яқин беш ҳафта ичида, яъни Американинг сайланган етакчиси Дональд Трамп инаугурацияси олдидан Украинага кенг кўламли қурол етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.