Ғазо секторида сулҳга эришиш ҳам Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, ҳам Исроилга боғлиқ, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, бугун ҳар икки томон қолган масалалар бўйича келишиб олиши керак.
Шу билан бирга, Блинкен Қўшма Штатлар ҳозирда Миср ва Қатар билан «жуда фаол музокаралар» олиб бораётганини таъкидлади.
«Яқин кунларда биз Исроил ва ҲАМАС билан ўз фикрларимизни баҳам кўришимизни кутаман, учаламиз ҳал қилинмаган қолган муаммоларни қандай ҳал қилишни аниқ муҳокама қиламиз», — дея давлат котибининг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.