Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев минтақанинг келгуси тараққиёти учун 7 та асосий йўналишни таклиф этди:
1️⃣ Интеграциянинг янги босқичи – чегаралар очилди, савдо ҳажми 10,7 млрд долларга етди, инвестициялар 17%га ошди.
2️⃣ Институционал механизмларни мустаҳкамлаш – “Марказий Осиё ҳамжамияти” платформасини яратиш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгаши ташкил этиш.
3️⃣ Иқтисод ва инвестициялар – ўзаро савдони 1,5–2 баробар ошириш, 2035-йилгача иқтисодий дастур қабул қилиш, ягона инвестиция макони.
4️⃣ Транспорт ва инфратузилма – Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли, Трансафғон ва Транскаспий йўналишларини ривожлантириш.
5️⃣ Хавфсизлик ва Афғонистон – минтақавий хавфсизлик концепсияси, “Фарғона тинчлик форуми”ни доимий ташкилотга айлантириш.
6️⃣ Иқлим ва сув – 2026–2036 йилларни сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги деб эълон қилиш, Сув хўжалиги бўйича марказ очиш.
7️⃣ Гуманитар ҳамкорлик – илмий ва маданий алоқаларни кучайтириш, Минтақавий тадқиқотлар жамғармаси, БМТда махсус резолюция илгари суриш.
Президент нутқини шундай якунлади:
“Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда.”