Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бизнес-класс самолёти турар-жой бинолари устига қулади

Бизнес-класс самолёти турар-жой бинолари устига қулади

АҚШ Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, Cessna 550 русумли бизнес-класс самолёти Сан-Диего шаҳрининг турар-жой ҳудудига қулаб тушган, деб хабар бермоқда BBC.

Ҳозирча жабрланганлари ҳақида маълумот йўқ, шунингдек самолёт бортида кимлар бўлгани ҳам номаълум. Ушбу моделдаги самолёт олти-саккиз кишини таший олади. BBC хабар беришича, у кўпинча икки учувчи ва бир нечта йўловчили бизнес-жет сифатида фойдаланилади.

Маҳаллий вақт билан эрталаб ҳалокат содир бўлган ҳудудда туман бўлган. Самолёт Сан-Диегодаги Мерфи-Кенион туманига қулаган. Маълум бўлишича, ерда 15 та уй аланга олган.

Маҳаллий ҳокимият бир нечта маҳалла аҳолисини хавфсиз жойга кўчирган. Маҳаллий ўт ўчириш хизмати бошлиғи ўринбосари матбуот анжуманида таъкидлаганидек, "у ерда ҳамма нарса реактив ёқилғига тўлиб кетган." Шунингдек, унинг айтишича, қулаган самолёт зарбасидан бир нечта турар-жой биноси бевосита шикастланган.

Киритилди: 20:23 22.05.2025. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!