Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Бизда январ охиригача етадиган маблағ бор"

"Бизда январ охиригача етадиган маблағ бор"

Трамп АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси учун маблағ январ охиригача етишини айтди.

Доналд Трамп АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциясини молиялаштириш учун ажратилган маблағ деярли 2027 йил январ ойининг охиригача етишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, демократлар ҳарбий харажатлар бўйича қарорларга кўпроқ таъсир кўрсатадиган кейинги йил январь ойининг бошидан кейин вазият ўзгариши мумкин.

“Бизда ҳарбий кампанияни молиялаштириш учун деярли январ охиригача етадиган маблағ бор, — деди у New York Post нашрига берган интервьюсида.

Трампнинг таъкидлашича, Вашингтон ҳозирда Эрон устидан тўлиқ ғалаба қозонмоқда. У мухолифат партияси вакиллари можаронинг боришини ўзгартиришга ва эришилган натижани мағлубиятга айлантиришга қодир эканлигидан хавотир билдирди.

Киритилди: 14:50 25.11.2026. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар