"Европликлар воситачи эмас. Биз Украина томонидамиз", — деб баёнот берди Франция президенти Эммануэль Макрон.
Франция етакчисининг бошқа муҳим баёнотлари:
▪️ Биз Украинага ёрдам ва кўмак бермоқдамиз, шунингдек, Россияга қарши санкциялар жорий этдик;
▪️ Музокаралар бўлиб ўтадиган куни европликлар музокаралар столида бўлишлари шарт, чунки Европанинг манфаатлари Украина ҳудудида содир бўлаётган воқеалар билан бевосита боғлиқдир;
▪️ Биз Европада ноқонуний иммиграция камайишига қаратилган сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз;
▪️ Учинчи мамлакатларда ташкил этилиши айтилаётган "қайтариш марказлари" масаласи мавжуд. Франция уларни қўллаб-қувватламайди. Биз қайтаришнинг янада самаралироқ сиёсати тарафдоримиз.