Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биз Россиядан ортда қолдик: фон дер Ляйен Европа Иттифоқини мудофаа харажатларини оширишга чақирмоқда

Биз Россиядан ортда қолдик: фон дер Ляйен Европа Иттифоқини мудофаа харажатларини оширишга чақирмоқда

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларини Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушини ҳисобга олиб, мудофаа харажатларини оширишга чақирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Россия ялпи ички маҳсулотининг 9 фоизини ҳарбий эҳтиёжлар учун сарфлайди, ЕИ эса бор-йўғи 1,9 фоизни ташкил этади, деди у 27 ноябрь, чоршанба куни Страсбургдаги Европарламент олдида сўзлаган нутқида.

“Ушбу «тенглама»да номувофиқликлар бор, бизнинг мудофаа харажатларимиз ошиши керак”, деди у. Фон дер Ляйеннинг фикрича, бунинг учун мудофаа саноатини кучайтириш ва Европа хавфсизлиги бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш керак.

Шу сабабли у Литванинг собиқ бош вазири Андриус Кубилиусни Европа Иттифоқининг биринчи мудофаа бўйича комиссари, Эстониянинг собиқ бош вазири Кажа Калласни эса Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили этиб тайинлади.

ЕИ раҳбарининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи вақтни беҳуда сарфлашга ҳаққи йўқ ва унинг мудофаа масалалари бўйича чоралари таҳдидлар қанчалик жиддий бўлса, шунчалик амбицияли бўлиши керак.

Киритилди: 22:24 27.11.2024. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!