Исроил ва Хамас Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига жуда яқин.
Бу сўзларни Францияга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен матбуот анжуманида айтди.
"Умид қиламанки, биз қолган вақт ичида бунга эришамиз." Агар буни уддалай олмасак, президент Жо Байденнинг ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олиш бўйича келишув режаси кейинги маъмуриятга топширилади. "Биз бу келишувни амалга оширишимизга ишонаман ва у президент Байден май ойида илгари сурган режага асосланади", — дея қўшимча қилди Блинкен.