АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Эрон ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учради. Гарчи буни ҳали англаб етмаган бўлишса-да, ўйлайманки, улар буни тушунишмоқда;
◾️ Биз яна икки ҳафта мобайнида Эрон ичкарисига кириб, мутлақо барча нишонларни йўқ қилишимиз мумкин эди;
◾️ Эрон раҳбариятининг учта юқори даражаси йўқ қилинди, аммо ўйлайманки, биз ҳали ҳам маълум даражадаги ҳокимиятга эга одамлар билан иш олиб бормоқдамиз;
◾️ Эроннинг энди на флоти, на ҳарбий-ҳаво кучлари, на ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари бор;
◾️ Агар мен генерал Сулаймонийни йўқ қилмаганимда, Эрон бутунлай бошқача мамлакат бўлар эди. У анча қобилиятли шахс эди. Аммо у ёвуз даҳо эди.