Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Битта қиз фарзандни ўқитсангиз — бутун оилани ўқитган бўласиз деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган" - президент

A A A
"Битта қиз фарзандни ўқитсангиз — бутун оилани ўқитган бўласиз деб  ота-боболаримиз бежиз айтишмаган" - президент

"...Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш – бу игна билан қудуқ қазишга баробар. Мен ўзим шу соҳадан чиққаним учун бу ишнинг нақадар қийин ва мураккаб эканини яхши биламан. Шунинг учун ҳам оила ташвишлари ва фарзанд тарбиясини илмий тадқиқот билан бирга олиб бораётган, бу борада амалий ютуқ ва натижаларга эришаётган олима аёлларни шахсан мен чинакам матонат ва жасорат соҳибалари деб биламан ва юксак қадрлайман."

Президент қуйидагиларни маълум қилди:
Келгуси ўқув йилидан бошлаб:

- магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;

- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун, ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади.

- “Олима аёллар жамияти”га ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Жорий ва келгуси йилда шу каби мақсадларга 1,8 триллион сўм йўналтирилади.

Киритилди: 13:48 07.03.2022. Ўқилди: 6303 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!