Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Битта ниқобдан қайта-қайта фойдаланиш қанчалик зарарли?

A A A
Битта ниқобдан қайта-қайта фойдаланиш қанчалик зарарли?

Ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди. 

Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.

🔸Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлик ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди. 

Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.

Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналидаги мақолада айтилган.

Киритилди: 16:06 23.12.2020. Ўқилди: 1712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!