Август ойининг иккинчи ярмидан криптовалюта бозорида биткоин нархи сезиларли даражада ўсди.
17 август куни унинг нархи 62,8 минг доллар атрофида бўлган бўлса, 21 августга келиб 79,5 минг долларга етди.
28 августда унинг нархи 81,4 минг долларгача кўтарилган бўлса, кейинчалик пасайиб, ой охирига келиб 78,6 минг доллар атрофида шаклланди.
Сентябрь бошида биткоин яна ўсишни бошлади. 3 сентябрь куни унинг нархи 82,2 минг долларгача кўтарилди.
Бу сўнгги уч ойда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 4 сентябрь ҳолатига кўра, биткоин 81 минг доллар атрофида савдо қилинмоқда.
Шундай қилиб, 17 август ва 3 сентябрдаги нархларни таққослаганда, биткоин нархи тахминан 31 фоизга ошганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, биткоиннинг тарихий рекорди 2025 йилнинг 6 октябрь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда криптовалюта нархи 126 минг доллардан ошган эди.
Киритилди: 13:40 04.09.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар сони: 0 та.