Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари ДТМ томонидан амалга оширилади

Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари ДТМ томонидан амалга оширилади

Олдинги йил битирувчилари кириш тест имтиҳонларини топширади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

Кейинги йилларда битирувчиларга давлат томонидан олий таълим олиш бўйича катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.

🔰Мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган.

⚠️Лекин олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.

🌀Шу ўринда эслатиш лозим, битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса, якуний давлат имтиҳонлари ҳам шу тартибда ташкил этилади (мактабларда эмас).

Киритилди: 13:21 05.06.2021. Ўқилди: 2180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!