Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Бишкек—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.
Бишкек—Тошкент—Бишкек йўналиши бўйича қатновлар ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари МcDonnell Douglas МD-80 (М83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Tez Jet 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, “Манас” аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.