БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, БМТ ғалла бўйича келишувнинг давом этиши ва яхлитлигини таъминлашга эътибор қаратган.
“Бош котиб келишувнинг давом этиши ва яхлитлигини таъминлашга эътибор қаратмоқда”, — дея Дюжаррикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, бу келишув дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳим рол ўйнайди.