Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Биринчи ўзбек компютер ўйини яратилди The Golden Horde — унда ўрта асрлардаги мўғул оилаларига оид қарама-қаршиликларни акс эттирилган

Биринчи ўзбек компютер ўйини яратилди The Golden Horde — унда ўрта асрлардаги мўғул оилаларига оид қарама-қаршиликларни акс эттирилган

Ўзбекистоннинг Doomers Entertainment студияси «The Golden Horde» (Олтин ўрда) номли компютер ўйинини ишлаб чиқаётганини эълон қилди.

Ўйин Unreal Engine 5 дастурида яратилмоқда ва Action RPG йўналишига мансуб.

Ўйиндаги воқеалар XIII асрга оид бўлиб, Марказий Осиёда юз беради.

Унда ўйинчи мўғул оилаларида рўй берадиган саҳналарда иштирок этади.

Ўйин харитасининг ўлчами 76 кв.км. бўлиб, машҳур The Elder Scrolls V: Skyrim ўйинидан деярли икки баравар катталиги таъкидланмоқда.

Лойиҳани ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «The Golden Horde | Action RPG | Средние века» саҳифасида кузатиб бориш мумкин.

Ўйин ҳали Steam дўконларида чиқмаган.

Киритилди: 13:16 03.12.2023. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!